Telegram орқали қўшни аёлга уятли гаплар ёзган йигит қамалди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Сўх туманида қўшни аёлга Telegram мессенжери орқали турли хил уятли гаплар ёзиб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган 19 ёшли йигит 5 суткага қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.

Ҳужжатда келтирилишича, 2025 йил 26 декабрь куни соат 16:20 ларда 2006 йилда туғилган Х.Д. исмли йигит Сўх тумани, “Ровон” МФЙда яшовчи А.Х. га Telegram мессенжери орқали “эрингиз Россияда экан, ўзингиз қўрқмайсизми, борсам бирга…”, деган жинсий алоқа қилиш мазмунидаги сўзларни ёзиб, шаҳвоний шилқимлик қилган. Шундан сўнг А.Х. ИИБ ходимига мурожаат қилиб, бўлган ҳолат ҳақида шикоят қилган ва суддан унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Жорий йилнинг 5 январь куни Жиноят ишлари бўйича Сўх тумани судида мазкур иш кўриб чиқилган. Судда Х.Д. айбига тўлиқ иқрор бўлган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ва унга 5 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 2007 йилда туғилган йигит ўзига нотаниш бўлган қизга шаҳвоний ҳаракатларни содир этгани учун 5 суткага қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Сўх шаҳвоний шилқимлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг