Тошкентда лифтда бегона қизга шилқимлик қилган 18 ёшли йигит қамалди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 2007 йилда туғилган йигит ўзига нотаниш бўлган қизга шаҳвоний ҳаракатларни содир этгани учун 5 суткага қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди. 

Аниқланишича, 30 ноябрь куни соат 01:10 да йигит Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган бир уйнинг лифт қисмида ўзига нотаниш қизга инглиз тилида гаплаша оласанми, дея савол бериб, рад жавобини олганидан кейин унга шаҳвоний хатти-ҳаракатлар қилган.

Суд давомида йигит айбини тўлиқ тан олган. 

Суд фуқарони Маъмурий жавобгарлик кодексининг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисми бўйича айбли деб топган ва унга 5 кун маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган “Новза” метро бекатида бегона аёлга шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергели шаҳвоний шилқимлик қилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг