Telegram облигациялар савдосидан 1 миллиард доллардан кўп маблағ тўплади 

Технология

image
0:00
0:00
download

Telegram компанияси сайёрадаги энг йирик инвесторларга облигациялар сотиш орқали бир миллиард доллардан кўпроқ маблағ тўплади. Бу ҳақда Telegram асосчиси Павел Дуров маълум қилди.  

"Мен Telegram дунёдаги энг йирик ва энг билимдон инвесторларга облигацияларни сотиш орқали бир миллиард доллардан кўпроқ маблағ тўплаганини эълон қилишдан мамнунман. Бу Telegram'га ўз қадриятлари ва мустақиллигини сақлаган ҳолда глобал ўсишни давом эттириш имконини беради. Ушбу манбалар мен декабрь ойида ишлаб чиққан монетизация стратегиясини ҳам кучайтиради", деб ёзган Дуров. 

Шунингдек, у Telegram'нинг асосий мақсади инсониятни ўнлаб йиллар давомида алоқа билан таъминлай оладиган молиявий жиҳатдан хавфсиз компанияга айланиши эканини эслатган. 

Маълумот ўрнида, бундан бироз аввал TON инвесторлари Дуровдан TON блокчейн лойиҳасидаги муваффақиятсизлик доирасида етказилган зарарни қоплашни талаб қилган. Инвесторлар зарар миқдорини 100 миллион долларга баҳолаган. Павел Дуров қарзни қоплаш мақсадида облигацияларни сотишга мажбур бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Telegram

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг