Telegram Франция расмийлари билан ҳамкорлик қила бошлади – ОАВ
Олам
−
21 Сентябрь
3326Россиялик тадбиркор, Telegram асосчиси Павел Дуров ҳибсга олинганидан сўнг мессенжер маъмурияти бутун дунё ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўровларига фаолроқ жавоб бера бошлади. Бу ҳақда “Le Figaro” газетаси ёзмоқда.
Бундан аввал “Liberation” газетаси Telegram асосчиси ҳибсга олинганидан кейин унинг “стратегиясини кескин ўзгартиргани” ҳақида ёзган эди.
“Le Figaro” нашрига кўра, Европа Иттифоқи давлатларидан бири аллақачон Telegram’дан 100 га яқин буюртмачи қотиллик муҳокама қилгани ҳақидаги сўровга жавоб олишга муваффақ бўлган. Жанубий Корея расмийлари томонидан мессенжерлар жамоасига яна бир сўров юборилган.
Ўз навбатида, “Liberation”нинг таъкидлашича, Telegram Франция миллий полициясининг вояга етмаганлар билан ишлаш бўлими сўровларига жавоб берган. Мессенжер маъмурияти болаларга нисбатан жиноят содир этганликда гумон қилинган шахсларни аниқлашга ёрдам берадиган маълумотларни тақдим этди.
“Telegram'нинг адолат билан алоқалар ўрнатишга тайёрлиги кўплаб миллий ва халқаро текширувларни илгари суриши мумкин”, дея ёзган “Le Figaro”.
Дуров иши
Павел Дуров 24 август куни “Le Burje” аэропортида шахсий самолётидан тушган вақтида қўлга олинган эди. У мессенжердаги ноқонуний контентни қасддан тартибга келтирмаганликда айбланган.
28 август куни Дуров 5 миллион евро гаров эвазига ҳибсдан озод қилинди. Унга Францияни тарк этиш тақиқланди ва ҳафтасига икки марта полицияга хабар бериш шарти қўйилди. У бир нечта жиноятларни содир этишда гумон қилиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Улар орасида ноқонуний фаолият олиб бориладиган платформани бошқариш, расмийлар томонидан сўралганда маълумот беришдан бош тортиш, пул ювишда иштирок этиш, болаларга нисбатан жинсий жиноятлар, гиёҳванд моддалар савдоси ва фирибгарлик киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Теlegram-мессенжери асосчиси Павел Дуров Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари билан алоқа ўрнатди ва уларга Telegram фойдаланувчиларининг шахсини аниқлаш мумкин бўлган маълумотларни узатишни бошлаганди.
LiveБарчаси