Тель-Авив, Вашингтон ва Доҳа Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бормоқда
Олам
−
19 Декабрь 2023
3406Исроил ҲАМАС билан сулҳ бўйича келишмоқчи эмас, бироқ давлатлар коалицияси ҳозирда Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Россиянинг Исроилдаги элчиси Александр Бен Цви “Россия-24” телеканалида маълум қилди.
“Сулҳ бўйича музокаралар йўқ. ҲАМАС билан келишув ҳақида гаплашадиган гап қолмаган”, дейди Александр Бен Цви.
Унинг сўзларига кўра, “Моссад” бошлиғи – Девид Барнеа, АҚШ Марказий разведка бошқармаси бошлиғи – Уильям Бёрнс ва Қатар Бош вазири айни пайтда сулҳ ва гаровга олинганларни озод қилиш учун ечим топишга ҳаракат қиляпти.
Элчининг иддао қилишича, Исроилнинг асосий мақсади 7 октябрь кунги воқеалар бошқа такрорланмаслиги учун ҲАМАСни йўқ қилиш, гаровга олинганларни озод қилиш.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирида Қатарда Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги янги "узоқ муддатли сулҳ" келишувини муҳокама қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтганди.