Техасда ёғган қор “сохта” экани айтилмоқда. Байден ва Гейтснинг бунга алоқаси борми?
Олам
−
23 Февраль 2021
22449Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари АҚШнинг Техас штатини қоплаган қорни "сохта" деб ўйламоқда. Улар бу борада Америка Ҳукуматидан шубҳаланмоқда. Бу ҳақда "Business Insider" хабар берган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда одамлар қорни олов билан эритишга ҳаракат қилган, аммо у эримаган.
Интернет фойдаланувчилари бундай видеоларни янги фитна назариясига асос деб ҳисоблаган.
Уларга кўра, АҚШ расмийлари Техасга "сохта қор" жўнатмоқда.
АҚШ Президенти Жо Байден ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс "сохта қор" ёғишига алоқадорликда айбланмоқда.
Манбага кўра, қорга олов ёқилганда, у ростан ҳам эримаган ва дарҳол газ ҳолатига ўтган.
Маълумот ўрнида, 20 февраль куни АҚШ Президенти Жо Байден кучли қор ёғиши сабабли Техасни табиий офат зонаси деб эълон қилган.
Аввалроқ, АҚШда кузатилаётган қаттиқ совуқ туфайли Ниагара шаршараси қисман музлаб қолгани ҳақида хабар бергандик.