Техасда самолёт ҳалокатга учради. Қурбон бор (видео)

Олам

image

Кеча, 16 июнь куни АҚШнинг Техас штатида 6 кишини олиб кетаётган кичик бизнес самолёти автомагистралга қулаб, ёниб кетди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Расмийларга кўра, самолёт Мексиканинг Лос-Кабос халқаро аэропортидан учган ва Ларедо халқаро аэропорти яқинига қўниш пайтида ҳалокатга учраган. Самолёт қулаганидан сўнг ёнбошлаб қолган ва кучли ёнғин чиққан. Гувоҳлар воқеа жойида катта тартибсизлик юз берганини, ҳайдовчилар машиналарини ташлаб, ичкаридаги одамларни қутқаришга югурганини айтган. Айримлар болға ва бошқа буюмлар билан кабина ойнасини синдириб, йўловчиларни чиқаришга ҳаракат қилган.

Маълумотларга кўра, самолётдан уч нафар ўсмир ва учувчи чиқишга муваффақ бўлган. Яна бир ҳушсиз йўловчини қутқаришга уринишлар бўлган. Ўт ўчирувчилар ҳам етиб бориб, самолёт ичида қолганларни қутқариш ишларини амалга оширган.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлган, бир нечта одам жароҳат олган. Ҳалок бўлган шахс самолёт ичида ёки ерда бўлганми, ҳозирча аниқ эмас. Баъзи полициячилар ва қутқарувчилар тутундан заҳарланиш сабабли шифохонага олиб кетилган.

Расмийлар самолётда техник носозлик бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда, бироқ аниқ сабаб ҳали аниқланмаган. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Доминикан Республикасида Gulfstream G200 русумли хусусий самолёт қулаб, ёниб кетган эди. Ҳодиса оқибатида икки киши – учувчи ва иккинчи учувчи ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳалокат самолёт Техас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг