Доминиканда самолёт қулаши ортидан икки киши ҳалок бўлди (видео)

World

image

Доминикан Республикасида Gulfstream G200 русумли хусусий самолёт қулади ва ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида икки киши – учувчи ва иккинчи учувчи ҳалок бўлди. Самолёт бортида йўловчилар бўлмаган. Бу ҳақда “Times of India” хабар берди.

Авиация идоралари маълумотига кўра, самолёт фавқулодда сигнални Ла-Романа шаҳрининг жануби-ғарбида тахминан 16 денгиз мили узоқликда берган. Экипаж халқаро Ла-Романа аэропортига қайтишга уринган, бироқ қўниш пайтида самолёт учиш-қўниш йўлагида ҳалокатга учраб, ёнган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда аэропорт устида қалин тутун кўтарилгани кўринади. Ҳодиса жойига ўт ўчириш хизматлари етиб келиб, ёнғинни бартараф этган.

Ҳозирда авиация идоралари воқеа сабабларини аниқлаш бўйича тергов бошлаган. Ла-Романа халқаро аэропорти ушбу ҳудуддаги сайёҳлик марказига хизмат кўрсатади. Воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаган.
Ҳодиса жойида тезкор хизматлар фаолият олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида авиация-кимёвий ишларни бажараётган Ан-2 самолёти ҳалокатга учраганди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаво кемаси юқори кучланишли электр узатиш тармоғига тегиб кетган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends