Теҳрондан учган самолёт фавқулодда Тошкентга қўнди
Жамият
−
29 Май 2023
12399Эроннинг Теҳрон шаҳридан Хитойнинг Пекин шаҳрига учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” Матбуот хизмати хабар берди.
Теҳрон-Пекин йўналишида IRM079 рейсини амалга ошираётган Mahan Air авиакомпаниясининг самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Самолёт кеча, 28 май куни маҳаллий вақт билан соат 23:20 да Тошкент аэропортига келиб қўнган.
Бунга юрак хуружига учраган йўловчи сабаб бўлган. Йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли экипаж муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган.
Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь