Теҳронда хавф сигналлари: шаҳарликлар саросимага тушди

Олам

image

29 дан 30 январга ўтар кечаси Эрон пойтахти Теҳронда хавф сиреналари янгради. Шундан сўнг, шаҳарда геолокация тизимлари ва қисман интернет ишламай қолган.

Осмондаги фаолликни кузатиб борувчи сайтлар маълумотига кўра, 30 йилдан бери илк бор Эрон пойтахти узра авиақатнов тўхтатилган. Тахминларга кўра, аэропортга киберҳужум бўлган.

ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, “Turkish Airlines” компаниясининг Истанбулдан учган Airbus A321 самолёти Теҳрондаги Имом Ҳумайний халқаро аэропортига қўна олмай, Бакуга йўл олган. Бунга об-ҳаво шароити сабаб қилиб кўрсатилди.

Сирена ёқилиши билан Теҳрон аэропорти атрофидаги уйларда электр энергияси ҳам ўчирилган. Маълумотларга кўра, бу ҳолат эҳтимолий ҳаво ҳужуми сабаб юз берган бўлиши мумкин. Одамлар хавф сигналини эшитгач, саросимага тушиб, яширинишга ҳаракат қилган.

Кузатувчилар фикрича, маълум вақт давомида Теҳрон узра бирорта ҳам самолёт бўлмаган. Интернетда узилиш кузатилган. Одамлар аэропортлар сайтлари ва GPS`га боғланган геолокация тизимларига кира олмаган.

Теҳрон вилоятининг фавқулодда вазиятларлар департаменти раҳбари Мансур Даражатининг сўзларига кўра, хавфдан огоҳлантириш тизими буйруқсиз, кучли ёмғир ёғиши натижасида ишлаб кетган.

Теҳрон ҳокими ёрдамчиси Ҳамид Ризо Гудерзи турк самолёти сирена сабаб аэропортга қўна олмагани ҳақидаги фикрларга муносабат билдириб, пойтахтнинг ғарбида хавф сигналлари синовдан ўтказилганини ва ҳеч қандай хавф йўқлигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Теҳрон

Баҳолаганлар

653

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг