Теҳронда ИИПК зобити ўлдирилди
Олам
−
23 Май 2022
7204Эрон пойтахти Теҳронда қуролли ҳужум натижасида Ислом инқилоби посбонлари корпуси зобити Сейёд Ходаи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, воқеа Можоҳидини-Ислом кўчасидаги Ходаининг уйи яқинида содир бўлган. Мотоциклда ўтирган икки номаълум шахс Ходаининг машинасига қарата ўт очиши натижасида у бошидан ҳалокатли жароҳат олган.
Ҳужумчилар воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган. Уларни қўлга олиш бўйича операция бошланган.
Маълумот ўрнида, ҳалок бўлган зобит Суриядаги Ислом инқилоби посбонлари корпуси сафида жангларда қатнашган.
Камронбей Кенжаев
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023