ТДТ саммитида қатнашиш учун Президент қолиб, Гурбангули Бердимуҳамедов келди

Жамият

image

Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов бугун, 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасии Президенти Шавкатт Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашида йиғилишида иштирок этиш учун Самарқандга келди.

Уни аэропортда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Гурбангули Бердимуҳамедов бугун фахрий меҳмон сифатида Туркий давлатлар ташкилоти саммитида қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши саммитида иштирок этиш учун Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Самарқандга келган эди. 

Маълумот учун, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Озарбайжон Туркий давлатлар ташкилоти аъзолари саналади. Венгрия ва Туркманистон ушбу ташкилотда кузатувчи мақомига эга. 

Қозоғистоннинг собиқ Президенти Нурсултон Назарбоев аслида 2019 йилнинг март ойида давлат раҳбари курсисини Қосим-Жомарт Тўқаевга топширганига қарамай, ушбу ташкилот мажлисларида доим ўзи иштирок этиб келган. Тўқаев 2021 йилнинг ноябрь ойида, Президентлигининг учинчи йилида, Истанбулда бўлиб ўтган саммитда биринчи марта Қозоғистон номидан иштирок этди. Бундай ҳолат Туркманистон билан ҳаам такрорланаёттганга ўхшайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг