Тошкентдаги Шота Руставели кўчасига трамвай қайтади – Тбилиси мэрияси
Жамият
−
19 Июль 2022
9965Тошкентнинг Шота Руставели кўчасида трамвай ҳаракати қайта тикланади. Бу ҳақда қизиғи пойтахт ҳокимлиги эмас, Грузия бошкенти Тбилиси мэрияси хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун, 19 июль куни пойтахтдаги қайта таъмирланган Шота Руставели ҳайкали очилишида Тбилиси мэри Каха Каладзега айтиб ўтган.
“Каха Каладзе машҳур ҳайкалтарош Якоб Шапиро томонидан ишланган Шота Руставели ҳайкали ва унга туташ ҳудуд реставрация қилинганидан мамнунлигини билдирди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар рамзи – Руставели кўчаси бўйлаб ҳаракатланадиган трамвайни тиклашни режалаштирмоқда”, дейилади Тбилиси мэрияси хабарида.
Тбилиси мэри Грузия Бош вазири Ираклий Гарибошвилининг ташрифи доирасида Тошкентга келган. У Тошкентда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказди. Хусусан, Ўзбекистон маҳсулотларини Грузия портлари орқали Европага экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи чоғида Тошкентга трамвай қайтарилиши ҳақида маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь