Тайвань ва Хитойни иккига ажрата оладиган ҳеч қандай куч йўқ – Си Цзиньпин
Олам
−
11 Апрель
7355Материк Хитой ва Тайванни ажратиб қўя оладиган ҳеч қандай куч йўқ. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин кеча, 10 апрель куни Пекинда Тайвань маъмурияти собиқ раҳбари Ма Инцзю билан учрашуви чоғида айтиб ўтди.
"Бўғознинг ҳар икки томонидаги ватандошларнинг ҳал қилиб бўлмайдиган муаммолари ва муҳокама қилиб бўлмайдиган ташвишлари йўқ. Бизни ажратиб қўядиган куч йўқ", деган Си Цзиньпин.
У Тайвань бўғозининг ҳар икки томонида яшовчи хитойларнинг ягона миллатга мансублик ҳиссини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
“Хитой халқининг муштараклиги тўғрисида қатъий равишда хабардорликни шакллантириш керак. Бўғознинг икки қирғоғидаги ватандошлар азалдан бир оила бўлиб келган ва улар бир-бирларига тез-тез борди-келди қилиб туриши керак”, деган Хитой раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, Пекин бўғозлар бўйлаб алмашинувни фаол ривожлантириш чораларини кўради. Си Цзиньпин ватандошлар учун Хитой маданияти муҳимлигини таъкидлади. У хитойликларни “бир миллатга мансублик туйғусини, ўзликни англаш ва ор-номус ҳиссини кучайтиришга” чақирди.
Си Цзиньпин бўғознинг ҳар икки томонидаги ёшлар бир-биридан ўрганиб, бир-бирига суяниб, “тарихий эстафетани муносиб ўтказиб, миллатни ёшартиришга ҳисса қўшишига” умид билдирди.
Шунингдек, у Тайвань мустақиллик ҳаракати тарафдорларининг “сепаратистик фаолиятига қатъий қаршилик кўрсатиш” зарурлигини таъкидлади.
"Хитой халқи ҳар доим мамлакатни бўлиниб бўлмайди, давлатни тартибсизликка ботиб бўлмайди, халқни тарқатиб бўлмайди ва цивилизацияни синдириб бўлмайди, деган умумий фикрга эга", дея қўшимча қилди у.
Тайваннинг TVBS телеканалининг хабар қилишича, сўнгги учрашув чоғида Си Цзиньпин ва Ма Инцзю ўртасидаги қўл сиқиш 81 сония давом этган. Бироқ, бу сафар улар ўзларини 15 сониялик қўл сиқиш билан чеклашди. Пекиндаги Халқ мажлислари залида бўлиб ўтган учрашувда Си Цзиньпин суҳбатдошини “жаноб Ма Инцзю” деб тилга олган бўлса, Тайваннинг собиқ раҳбари Хитой етакчисига ўзининг исми ва партия унвони, бош котиб номи билан мурожаат қилди. Уларнинг суҳбати тахминан бир соат давом этди, шундан сўнг оролнинг собиқ маъмурияти раҳбари кортежга қайтиб, Халқ уйини тарк этди.
Тайваннинг собиқ раҳбари 1 апрелда Хитойга борган. Сафар давомида у Гуандун, Шенси ва Пекин провинцияларида бўлди. Ташриф бугун, 11 апрель куни якунланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Ма Инцзю 2008 йилдан 2016 йилгача Тайваннинг ижрочи директори лавозимида ишлаган. У Тайвань бўғозидаги вазиятни юмшатишга ҳисса қўшди ва материк Хитой билан иқтисодий яқинлашиш сиёсатини олиб борди. 2015 йилнинг 7 ноябрь куни Сингапурда Си Цзиньпин ва Ма Инцзю ўртасида тарихий учрашув бўлиб ўтди – бу Хитой фуқаролар уруши тугаганидан кейин ХХР ва Тайвань етакчиларининг биринчи олий даражадаги учрашуви эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь