Тайвань рекорд даражада кўп Хитой самолётлари мамлакат ҳудудига кирганини эълон қилди

Олам

image

Кеча, 2 октябрь куни Хитой армиясининг 39 та ҳарбий самолёти Тайвань ҳаво ҳудудига кирди. Бу ҳақда Тайвань Мудофаа вазирлиги хабар берди. Бу қадар кўп Хитой ҳарбий техникасининг бир вақтнинг ўзида Тайвань ҳаво ҳудуди чегарасини кесиб ўтиши илк бор кузатилди.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Хитой самолётларининг чегарани кесиб ўтиши икки босқичда содир бўлган. Шанба куни тушдан кейин ҳавода 20 та ҳарбий самолёт, шу жумладан 14 та тўртинчи авлод J-16 қирувчи самолёти, тўртта Су-30 ва иккита Y-8 транспорт самолёти кўринган. Ўша куни кечқурун Тайвань тизимлари ҳаво ҳудудида Хитойнинг 19 та ҳарбий самолётини, шу жумладан 12 та J-16 қирувчи самолёти ва битта KJ-500 самолётини аниқлаган.

Тайвань, ўз навбатида, Хитой самолётларининг парвоз йўналишини қўриқлаш учун ҳаво кучларини ҳаракатга келтирган.

Бир кун олдин Хитойнинг 38 та ҳарбий самолёти Тайвань соҳилларига юборилган эди. J-16, Су-30, KJ-500 ва Y-8 самолётларидан ташқари, парвозлар гуруҳида тўртта Н-6 бомбардимончиси бор эди.

Хитойнинг “The Global Times” газетаси жума кунидаги парвоз ҳарбий машқлар доирасида амалга оширилганини таъкидлаган.

Маълумот учун, Тайваннинг маъмурий мақоми белгиланмаган. Бу ҳудуд 1949 йилда Хитойдан ажралиб чиққанини эълон қилди, лекин Пекин унинг мустақиллигини тан олмайди ва уни ХХРнинг провинцияси деб ҳисоблайди.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Тайвань

Баҳолаганлар

638

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг