Тайсон Фьюри енгилмас рақибини нокаутга учратди

Спорт

image

Британиялик боксчи Тайсон Фьюри америкалик чарм қўлқоп устаси Деонтей Уайлдер билан WBC йўналишида жаҳон чемпионлиги учун реванш жангини ўтказди.

Жанг 23 февраль куни Лас-Вегасда ўтказилди ва еттинчи раундгача давом этди. Деонте Уайлдер техник нокаутга учраб, мағлуб бўлди. Жанг британияликнинг устунлигида ўтди, ҳатто у дастлабки раундларда рақибини нокдаунга учратишга ҳам муваффақ бўлди. 

Шундай қилиб, 31 ёшли Фьюри 34 ёшли Уайлдердан WBC чемпионлик камарини ютиб олди.

Уайлдер учун Фьюридан қабул қилиб олинган мағлубият профессионал карьерасидаги дастлабкиси бўлди. Унинг ҳисобида 42 ғалаба (41 нокаут) ва бир дуранг бор эди. Фьюрига келадиган бўлсак, у 30-ғалабасини қўлга киритди (улардан 21 таси нокаут) ва бир дуранг бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Тайсон Фьюри

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг