Энергетика вазирлигида 3 бошқарма бошлиғи ўзгарди
Жамият
−
16 Декабрь 2019
6119Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги марказий аппаратида қатор тайинловлар амалга оширилди. Вазирликда учта бошқармага янги раҳбар тайинланди.
Азамат Акмалович Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Молиявий оқимлар ва нарх сиёсатини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Азамат Абдураҳмонов бунга қадар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Электр энергиясини сотишни ҳисобга олиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Илҳом Анварович Неъматуллаев Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Методология ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Илҳом Неъматуллаев бунга қадар Энергетика вазирлигининг Электр тармоқларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Абдумалик Абдусалимович Назиров Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Электр тармоқларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
LiveБарчаси