Генерал Дўстум кенг кўламли операция бошланганини маълум қилди

Жамият

image

Афғонистоннинг биринчи вице-президенти генерал Абдул Рашид Дўстум мамлакат шимолида террорчиларга қарши кенг кўламли операция бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда “TOLONews” хабар берди.

Генерал Жузжон вилояти маркази Шибирғонда шундай баёнот қилган. Маҳаллий ҳукуматларнинг фикрича, ИШИД ва бошқа экстремистик гуруҳлар жангарилари Фарёб, Сари-Пул, Жузжон, Балх ва Саманганда фаоллашган.

“Бизга ИШИД базаси борлиги ҳақида маълумот келди. Биз сизни ишонтирамиз, афғон кучлари ИШИД ёки “Ал-Қоида”га алоқадор ҳар қандай марказни йўқ қилади”, деди Дўстум.

Таъкидланишича, Фарёб-Жузжон ва Жузжон-Балх шоссесида доим ҳужумлар уюштириляпти. Террорчилар йўловчиларни гаровга олиб, кейин товон талаб қиляпти.

Жорий йилнинг 2 декабрь куни АҚШ армияси қўмондони Скотт Миллер Абдул Рашид Дўстум ва миллий мудофаа департаменти раҳбари Асадулла Ҳолид билан учрашди. Улар ҳарбий операциялар ва хавфсизлик билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Абдул Рашид Дўстум

Баҳолаганлар

682

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг