ТАТУ талабалари “Youth mobile” танловида ғолиб бўлишди
Жамият
−
04 Июнь 2019
4607ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан талаба-ёшлар ўртасида мобил иловалар яратиш бўйича ўтказилган “Youth Mobile” танловида ТАТУ талабалари ғолибликни қўлга киритишди.
Университетнинг Компютер инжиниринги факультети 2-курс талабаси Сайёра Раҳимова 1-ўринни қўлга киритди ва 12.500.000 сўм пул мукофоти билан тақдирланди. Ушбу факультетнинг “Информатика асослари” кафедраси ёш ўқитувчиси Зарнигор Файзуллаева танловда 2-ўрин эгаллаб, 4.000.000 сўм мукофоти билан такдирланди.
Танлов 2018 йилнинг ноябрида бошланиб, финалда талабаларнинг 10 та ишланмаси намойиш этилди. Ғолиб талабаларнинг мобил иловалари Google Play ва AppStore онлайн-дўконларларига жойлаштирилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь