Татаристондаги қурилишда ўзбекистонлик талаба фожиавий ҳалок бўлди
Олам
−
22 Май 2021
14358Татаристоннинг Набережние Челни шаҳрида 21 ёшли ўзбекистонлик талаба қурилаётган уйнинг бешинчи қаватидан йиқилиб вафот этди. Бу ҳақда Татаристон прокуратураси матбуот хизмати хабар берган.
Фожиа 20 май куни 33-микрорайонда қурилаётган уйнинг қолиплари демонтаж қилинаётганда содир бўлган.
Йигит ўлимидан бир кун олдин қурилиш майдонига ишга жойлашган. У икки кун ичида амалиёт ўташи керак бўлган.
Таъкидланишича, ҳодисанинг сабаблари ва ҳолатлари текширилмоқда. Жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Маълумот ўрнида, йигит март ойида 21 ёшга тўлган. У университет ётоқхонасида яшаб келган.
LiveБарчаси