Татаристон раиси Фаррух Зокировга халқ артисти унвонини берди 

Маданият-санъат

image

Татаристон раиси Рустам Миннихонов “Ялла” гуруҳининг бадиий раҳбари, ўзбек эстрада хонандаси Фаррух Зокировга Татаристон Республикаси халқ артисти фахрий унвонининг кўкрак нишонини топширди. Бу ҳақда Татаристон раиси матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашув Татаристон Республикаси ҳукумат уйида бўлиб ўтган. Рустам Миннихонов Осиё ва Шарқ мамлакатлари билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш устувор вазифалардан бири экани ва Татаристон бу жараённи осонлаштиришга ҳаракат қилаётганини айтиб ўтган. Шунингдек, у Фаррух Зокировга мусиқа санъати ривожига қўшган ҳиссаси, миллий маданиятлар фестивалига эътибори учун миннатдорлик билдирган. 

Маълумот учун, “Ялла” жамоаси Татаристонга “Россия-Шарқ” (“Қозондаги Шарқ бозори”) халқаро миллий маданият фестивалида иштирок этиш учун келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Илҳақ” фильмидаги роли билан яна бир бор томошабинлар қалбидан жой олган актриса Дилором Каримова Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси халқ артисти унвони билан тақдирланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаррух Зокиров Татаристон Рустам Миннихонов халқ артисти Ялла

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг