“Tashkent Index”даги “навес”лар бир нечта автомашина устига қулаб тушди (видео)
Жамият
−
17 Февраль
13933Ижтимоий тармоқларда "Tashkent Index” савдо бозорида усти ёпиқ конструкцияли соябонлар бир нечта автомобилларнинг устига қулаб тушгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан "Tashkent Index" маъмурияти муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, кеча, 16 февраль куни об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши ва кучли қор ёғиши оқибатида "Tashkent Index” кўп тармоқли савдо-сотиқ бозори ҳудудидаги савдо майдонларининг бир қисмида, битта пудратчи томонидан қурилган енгил конструкция (соябон) битта 50 метрлик қатори қорнинг оғирлигидан қулаб тушган.
Ушбу соябон остида 35 автотранспорт воситаси турган бўлиб, улардан 6 тасининг капот, том, ёки бампер қисмларига шикаст етган.
“Айни вақтда автотранспорт воситаларининг эгалари билан келишилган ҳолда, етказилган моддий зарарни қисқа фурсатларда қоплаб бериш чораси кўрилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси