“Tashkent city”да коронавирус аниқланди
Жамият
−
30 Июнь 2020
15470Тошкент шаҳрида аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари ҳамон қайд этилиб, бошқа ҳудудларга қараганда юқори бўлиб турибди. Хусусан, 29 июнь куни эса 274 нафар бемордан 30 нафари аҳоли орасида тасдиқланиб, шундан 20 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган ҳолатлар бўйича маълумот берди. Унга кўра:
• Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги яшовчи Ш.Ғ.да;
• Шайхонтоҳур, Миробод, Юнусобод, Сергели ва Учтепа туманларида яшовчи 8 нафар фуқарода (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган);
• Миробод туманидаги хусусий оёқ кийим таъмирлаш устахонаси эгаси У.У.да;
• “Мегапланет” савдо мажмуасидаги “София” ширинлик дўкони ишчиси Д.Т.да;
• Сергели туманидаги “ENTER Engineering” компанияси ҳисобчиси Н.М.да (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган);
• Республика ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдам ташкил этиш маркази муқобил тиббий комиссияси ҳамшираси Ш.Ш.да (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган);
• Тошкент шаҳридаги “Кристал” савдо маркази кийим-кечак дўкони сотувчиси У.Р.да (Қозоғистонга кетаётганлиги учун намуна топширган);
• Юнусобод туманида яшовчи У.Б.да (Юнусобод деҳқон бозорига боргандан кейин тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган);
• “Абу Сахий” савдо маркази ходими С.Қ.да (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли мурожаат қилган);
• “Tashkent city” қурилиш объекти ошпази М.М.да (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна топширган) ҳам коронавирус қайд этилган.
Вазият тобора жиддийлашаётганини ҳисобга олиб, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йил 1 июлдан бошлаб, қатор карантин чекловлари жорий этилмоқда. Жумладан, жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш, тунда эса кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш тақиқланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь