Ташиевнинг укаси тергов изоляторига юборилди (видео)

Олам

image

Аввалроқ, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиевнинг укаси, собиқ депутат Шоирбек Ташиев “Қирғизнефтегаз”даги коррупция ҳолатлари юзасидан қўзғатилган жиноий иш доирасида ҳибсга олингани хабар қилинганди. Мазкур иш юзасидан Бишкекдаги Биринчи май тумани суди Шоирбек Ташиевга нисбатан ҳибс чорасини белгилади. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Суд қарорига кўра, у жорий йилнинг 16 май кунигача биринчи рақамли тергов изоляторида сақланади. Ташиевнинг адвокати Жиргал Бабаевнинг маълум қилишича, Ташиев айбини тан олмаган. Унинг сўзларига кўра, айблов етарлича асосланмаган, шунинг учун ҳимоя суд қарорига апелляция беришни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Бабаев Ташиев тергов олди сўровларда гувоҳлик берган ва барча саволларга жавоб қайтарганини, ҳозирча сақлаш шароитларига оид шикоятлар йўқлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон парламенти депутати Шоирбек Ташиев Ички ишлар вазирлиги томонидан сўроққа чақирилганди. Бироқ унинг айнан қайси жиноий иш доирасида сўроқ қилингани айтилмаган.

Шундан сўнг у яна сўроққа чақирилганди. Бу сафар у гувоҳ сифатида чақирилган ва қайси иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилгани маълум қилинмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Суд тергов изолятори Шоирбек Ташиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг