Ташиев халқдан намойиш ўтказмасликни сўради
Олам
−
29 Апрель 7859 2 дақиқа
Бугун, 29 апрель куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақидаги хабарлар фонида фуқароларни қонунга риоя қилишга чақириб, норозилик намойишларидан тийилишни сўради. Бу ҳақда унинг Facebook’да эълон қилинган мурожаатида сўз боради.
Ташиевнинг сўзларига кўра, у жамиятда кўплаб мурожаатлар ва хавотирлар пайдо бўлгани сабаб фуқароларга мурожаат қилишга мажбур бўлган.
“Ушбу жиноят иши бўйича ўзимни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш учун барча имкониятларга эгаман. Мен айбсизман ва Худо хоҳласа, оқланаман”, дейди у.
Ташиев, шунингдек, агар кимдир айбдор бўлса, албатта жавобгарликка тортилишини, агар инсон айбсиз бўлса, оқланишини таъкидлаган.
“Чунки мамлакатимизда давлат раҳбари томонидан адолатли суд тизимини шакллантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Масалан, “Кампиробод” иши бўйича 25 киши оқланган”, дейди у.
Собиқ МХДҚ раҳбари фуқароларни фақат қонун доирасида ҳаракат қилишга чақирган.
“Шу сабабли барчангиздан фақат қонун доирасида иш тутишингизни сўрайман. Мен учун хавотир олманг. Ҳар бирингизга катта раҳмат ва миннатдорчилик билдираман. Хавотирга ўрин йўқ. Ҳаммаси яхши бўлади”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев, собиқ депутат Қурманкул Зулушев ва Жогорку Кенешнинг собиқ спикери Нурланбек Шакиевларга давлат тўнтаришига уриниш айблови расман эълон қилинганди.
Live
БарчасиЭнди “подезд”лар ҳар ҳафта тозаланади
30 Апрель