“Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми 6 июлдан бошланади
Жамият
−
04 Июль
3273Ўзбекистонда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йилдаги иккинчи мавсумига 6 июлдан старт берилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Бунда:
- Лойиҳалар киритиш: 6 − 26 июль;
- Лойиҳаларни саралаш: 26 июль – 15 август;
- Тарғибот қилиш: 15 август – 22 август;
- Овоз бериш: 22 август – 1 сентябрь саналари давомида ўтказилади.
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. 2024 йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 миллиард 360 миллион сўмни ташкил қилади.
Маълумот учун, “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсумида илгари сурилган лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 3,39 триллион сўм йўналтирилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ биринчи мавсум ғолиблари эълон қилинганди. Шунингдек, Фарғонада “Ташаббусли бюджет”га овоз йиғаётган фуқарони нега ИИБ ходимлари олиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси