Тарихда илк бор ўзбекистонлик жангчи UFC топ-15'лигига кирди
Спорт
−
30 Апрель 2024 12003 1 дақиқа
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков ўз вазнида ташкилот рейтингида 12-ўринни эгаллади. Бу ҳақда UFC'нинг янгиланган рейтингида маълум қилинди.
Гусков ярим оғир вазнда UFC Vegas 91 турнири доирасида рейтингда 11-ўрин банд этган америкалик Райан Спэнни мағлубиятга учратди ва жадвалда яхшигина юқорилашга эришди.
Мазкур вазнда чемпион бразилиялик Алекс Перрейра ҳисобланади, 1-ўринда эса чехиялик Иржи Прохазка қайд этилган. Кучли учликка Могомед Анкалаев ва Жамал Хилл киритилган.
Маълумот учун, 31 ёшли Гусков ҳозиргача UFC'да 3 та жанг ўтказиб, тўқнашувларнинг 2 тасида муддатидан аввал ғалаба қозонди. У промоушендаги дебютини швейцариялик тажрибали жангчи Волкан Оздемирга қарши ўтказиб, имкониятни бой берганди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь