Ўзбекистонлик UFC'чи охирги жангидан қанча даромад қилди?
Спорт
−
12 Февраль
16550Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков UFC Fight Night 236 турниридаги ғалабали иштирокидан 78 минг АҚШ доллари фойда кўрди. Бу ҳақда “The Sports Daily” хабар берди.
Манбага кўра, 31 ёшли Гусков 12 минг иштирок учун яна 12 минг ғалаба учун, 50 минг бонус ва 4 минг АҚШ доллари ҳомийлик шартномаларидан ишлаб топган.
Қайд этиш жоиз, Гусков UFC Fight Night 236 турнирида америкалик Зак Паугани биринчи раундда нокаут эвазига мағлуб этди ва ташкилотдаги биринчи ғалабасини тантана қилди.
Маълумот учун, Богдан Гусков MMA'да умумий 18 та жанг ўтказиб, 15 тасида ғалаба қозонган, 3 та жангда эса имкониятни бой берган. Пуганидан аввал у ўтган йили сентябрь ойида UFC Fight Night 226 турнири доирасида швейцариялик тажрибали Волкан Оздемир билан баҳс олиб бориб, мағлубиятга учраган.
LiveБарчаси