Ўзбекистонлик UFC жангчисининг навбатдаги рақиби аниқ бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Богдан Гусков ташкилотдаги навбатдаги жангини бразилиялик Жонни Уокерга қарши ўтказади. Бу ҳақда “Metaratings” хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги жанг кейинги йил январь ойида ўтказилиши режалаштирилган. Эътиборлиси, ҳар икки жангчи ҳам битта жамоа вакили ҳисобланади.

Маълумот учун, Богдан Гусков, 16-3 рекорд билан UFC енгил вазн тоифаси рейтингида 14-ўринни эгаллаб турибди, Жонни Уокер эса 20-9 рекорд қайд этиб, 9-ўринни банд этган. 32 ёшли Уокер охирги жангини июнь ойида швейцариялик Волкан Оздемирга қарши ўтказиб, мағлубиятга учраганди. Уокер билан тенгдош ҳисобланган Гусков эса апрель ойида америкалик Райан Спэнндан устун келганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Богдан Гусков Жонни Уокер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг