Тарихда илк бор Ойга чиққан астронавтлардан бири вафот этди

Олам

image
0:00
0:00
download

Америкалик собиқ астронавт, инсоният тарихида Ойга амалга оширилган биринчи парвозда қатнашган Майкл Коллинз 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг оиласи хабар берган.  

"Биз афсус билан шуни маълум қиламизки, севимли отамиз ва бобомиз саратон касаллиги билан мардонавор курашганидан сўнг, бугун вафот этди", дейилган хабарда. 

Аниқлик киритилишича, Коллинз сўнгги кунларини ўз оиласи қуршовида ўтказган. 

Майкл Коллинз таниқли астронавт бўлиб, у 1969 йилда Нил Армстронг ва Эдвин Олдрин билан Ойга амалга оширилган илк миссияда иштирок этган. Армстронг ва Олдрин ойга тарихий қўнишни амалга оширганда, астронавт Майкл Коллинз орбитада қўмондонлик модулида қолган. 

Коллинз Халқаро астронавтика федерациясининг Галабер мукофоти ҳамда Каллум ва NASA томонидан тақдим этилган медаллар билан тақдирланган. 

2011 йилда у АҚШнинг энг олий мукофоти – "Конгресснинг олтин медали"га сазовор бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

астронавт Коллинз

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг