Тарихда илк бор аёл ҳакамлар Суперлига учрашувини бошқаради

Спорт

image

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Суперлига 30-тури доирасидаги “Қизилқум” ва “Шўртан” учрашувида тарихда илк бор аёл ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази (ЎзФҲМ) хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур баҳсни Ўзбекистон Суперлигаси даражасида аёл мутахассис Насибабону Тошмуҳаммедова бошқариб боради.

Унга қанотларда тажрибали ёрдамчи ҳакамлар Кристина Середа ва Зилола Раҳматова ёрдам беради. 

Маълумот учун, Ўзбекистон Суперлигаси сўнг тури олдидан мамлакат чемпиони аниқ бўлиб улгурган. Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Навоийнинг “Қизилқум клубини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 24 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон чемпиони бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Суперлигасида илк бор Кристина Середа ва Зилола Раҳматовалар Сурхон – Шўртан учрашувида ёрдамчи ҳакам сифатида ишлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Суперлига аёл ҳакамлар жамоаси Насибабону Тошмуҳаммедова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг