Тарифлар оширилганидан кейин электр ва газ истеъмоли кескин пасайди – Энергетика вазири
Жамият
−
31 Май
8262Ўзбекистонда май ойида тарифлар оширилганидан кейин электр ва газ истеъмоли кескин пасайди. Бу ҳақда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов телевидениега берган интервьюсида маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, 1-29 май кунлари электр энергияси истеъмоли ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 324 миллион кВт/соатга камайган. Мирзамаҳмудов абонентлар сонининг кўпайиши фонида бундай статистика аҳоли томонидан энергия тежамкорлигидан далолат беришини таъкидлади.
Вазирнинг таъкидлашича, мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам ўсишда давом этмоқда. Қайта тикланадиган энергия манбаларидан 970 миллион кВт/соат ишлаб чиқарилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 700 миллион кВт/соатга кўпдир.
“Биз электр энергияси импортини қисқартиришга муваффақ бўлдик, ички истеъмолга зарар етказмаган ҳолда экспорт етказиб беришни таъминладик. Худди шу тенденция газ учун ҳам кузатилмоқда. Абонентлар сонининг кўпайиши билан бирга истеъмол 125 миллион куб метрга қисқарди”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун электр энергияси ва газ тарифлари бир вақтнинг ўзида ижтимоий нормаларни жорий этган ҳолда оширилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь