Тарбияланувчилари митинг уюштирган Меҳрибонлик уйи ёпилди
Жамият
−
23 Август 2022
21168Тошкентдаги 21-сонли Меҳрибонлик уйи фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда “Mehribonlik” сайтида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, мазкур Меҳрибонлик уйида 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган 122 нафар бола тарбияланган. Бугунги кунда 67 нафар тарбияланувчи Оилавий шароитда вояга етяпти, уларнинг 12 нафари бугун пойтахтда барпо этилган 5та Оилавий болалар уйида улғаймоқда. 6 нафар бола ота-онаси ёки яқин қариндошларига қайтарилган.
Шунингдек, 50 дан ортиқ ўғил-қизлар васийликка олинган. Болалар 18 ёшга тўлиб, вояга етгач муассасани тарк этган. Натижада 21-сонли Меҳрибонлик уйида атиги 27 нафар тарбияланувчи қолган. Шу боис, барча болажонлар пойтахтда жойлашган 22-сонли Меҳрибоник уйига ўтказилган.
21-сонли Меҳрибонлик уйи эса ўз фаолиятини тўхтатган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 апрель куни мазкур Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари муассаса ҳовлисида митинг уюштирганди. Кейинроқ Юнусобод тумани прокурори раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳи томонидан 21-сон Меҳрибонлик уйининг фаолияти текширилиб, муассаса мансабдор ва моддий жавобгар шахсларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари оқибатида ўзганинг кўп миқдордаги маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилингани аниқланганди.
2021 йилнинг 28 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев 21-сони Меҳрибонлик уйига бориб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишганди.
LiveБарчаси