Тошкентда болалар митинг уюштирган Меҳрибонлик уйи мансабдорларига жиноят иши очилди
Жамият
−
17 Май 2022
9267Аввалроқ, Тошкентнинг Юнусобод туманидаги 21-сонли Меҳрибонлик уйи болаларининг норозилик уюштиргани ҳақида хабар бергандик.
Ушбу ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокурори раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳи томонидан 21-сон Меҳрибонлик уйининг фаолияти текширилган.
Текшириш давомида муассасада носоғлом ва қониқарсиз муҳит туфайли айрим тарбияланувчиларда норозилик кайфияти пайдо бўлганлиги ва намойиш уюштирилгани аниқланган.
Шу сабабли, жорий йилнинг 26 апрель куни 21-сонли Меҳрибонлик уйи директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Бундан ташқари, текшириш давомида муассаса мансабдор ва моддий жавобгар шахсларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари оқибатида ўзганинг кўп миқдордаги маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилингани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 16 май куни Жиноят кодексининг 167, 205 ва 207-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь