Таниқли спорт журналисти вафот этди

Жамият

image

Бугун, 1 июль куни ўзбекистонлик таниқли спорт журналисти Мавлон Шукурзода 69 ёшида вафот этди. У 1954 йилнинг 31 май куни Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Алимкент шаҳарчасида туғилган.

Мавлон Шукурзода “Пахтакор” футбол клубининг фаолиятини кенг оммага ёритишда ўзининг катта ҳиссасини қўшган. Журналист “Пахтакор-79” фильмининг суратга олинишида консултант сифатида иш олиб борган.

“Устоз журналист, ўзбек футболида энциклопедик маълумотлар эгаси эди. Ассоциациянинг фахрийлар иштирокидаги барча тадбирларида фаол қатнашиб келганди. Жуда маданиятли, ҳушмуомала ва нурли одам сифатида эслаб қоламиз. Аллоҳ раҳмат қилсин”, дейди футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев.

Маълум бўлишича, марҳум журналист жорий йилнинг 3 июль санасида ўтказилиши режалаштирилган Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида иштирок этиш учун рўйихатдан ўтган бўлган.

“Мазкур мусобақада фахрийлар, журналистлар, яқинлар иштирок этади. Улар орасида яхши инсон, ажойиб журналист, Пахтакор ва умуман ўзбек футболи фидойиларидан бири Мавлон ака Шукурзода ҳам бор эди. 69 ёшда бўлишига қарамай, Ахбор ака хотира турнирида иштирок этаман деб, 14-рақамни танлаб олганди”, дейди ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев.


Мақола муаллифи

Теглар

таъзия спорт журналисти Мавлон Шукурзода

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг