Ҳибсда сақланаётган Одилхон қори оғир жудоликка учради
Жамият
−
12 август 40536 1 дақиқа
Ҳибсда сақланаётган Одилхон қори Исмоиловнинг волидайи муҳтарамаси Ҳафизахон ая 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ оиланинг яқинларидан ахборот олди.
Ҳафизахон ая кеча, 11 август куни оламдан кўз юмган. Марҳума бугун, 12 август куни, пешин намозидан кейин Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида жойлашган “Мавлоно” қабристонига дафн этилди. Жаноза ва дафн маросимида Одилхон қори Исмоилов иштирок этмаган.
Эслатиб ўтамиз, Одилхон қори Исмоилов жорий йилнинг 20 июль куни Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди ҳукми билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
Маълумот учун, Одилхон қори Исмоилов кўп йиллар давомида Тошкент шаҳридаги бир нечта йирик масжидларда, жумладан, Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби ва "Кўкча" (Шайх Зайниддин) масжиди имоми сифатида ишлаган.
QALAMPIR.UZ марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.
Live
БарчасиПезешкиён ва Путин Бишкекда учрашди
01 сентябр