Ҳибсда сақланаётган Одилхон қори оғир жудоликка учради
Local
−
12 August 27161 1 minute
Ҳибсда сақланаётган Одилхон қори Исмоиловнинг волидайи муҳтарамаси Ҳафизахон ая 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ оиланинг яқинларидан ахборот олди.
Ҳафизахон ая кеча, 11 август куни оламдан кўз юмган. Марҳума бугун, 12 август куни, пешин намозидан кейин Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида жойлашган “Мавлоно” қабристонига дафн этилди. Жаноза ва дафн маросимида Одилхон қори Исмоилов иштирок этмаган.
Эслатиб ўтамиз, Одилхон қори Исмоилов жорий йилнинг 20 июль куни Жиноят ишлари бўйича Поп туман суди ҳукми билан 8 йилга озодликдан маҳроум этилган эди.
Маълумот учун, Одилхон қори Исмоилов кўп йиллар давомида Тошкент шаҳридаги бир нечта йирик масжидларда, жумладан, Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби ва "Кўкча" (Шайх Зайниддин) масжиди имоми сифатида ишлаган.
QALAMPIR.UZ марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August