Тандирларни буздирган ҳоким жазоланди
3-саҳифа
−
03 Декабрь 50054 1 дақиқа
Аввалроқ, Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахонов экологик рейд давомида сомсахона тандирларини буздириб ташлагани ҳақида хабар берилган эди. Ҳокимга нисбатан ушбу иши учун ҳайфсан интизомий жазо чораси берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, туман ҳокимининг кўрсатмаси билан умумий овқатланиш объектларидаги тандирларга зарар етказилгани бўйича ҳолат зудлик билан ўрганилган. Масъулиятсизликка йўл қўйган туман ҳокими Ҳикматилло Дадахоновга интизомий жазо чораси сифатида “ҳайфсан” берилган.
“Бундай ҳолатларни такрорламаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Бувайда туманида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси инспектори Аҳроржон Ниёзовга туман ҳокими ўринбосари Саидали Хизиров куч ишлатиб, орган ходимлари ёрдамида туман Ички ишлар бўлимига олиб кетганди. Кейинроқ эса Хизиров ишдан бўшатилиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Live
Барчаси