Талахадзе ўзига тегишли рекордларни янгилади. Оғир атлетика бўйича ЖЧ якунланди 

Спорт

image

Кеча, 17 декабрь куни Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг энг сўнгги иштирокчилари (+109 кг) супачага чиқди ва унда кутилган вазият юз берди.

2 карра Олимпиада ва 5 карра Жаҳон чемпиони грузиялик Лаша Талахадзе барча рақибларини ортда қолдириб, 5-марта ЖЧ ғолиблигини қўлга киритиш билан бир қаторда ўзига тегишли бўлган дунё рекордларини ҳам янгилади.

Даст кўтариш машқида Лаша 225 кг аввалги рекрод (223 кг) тошни ўзига бўйсундирган бўлса, силтаб кўтариш баҳсларида 267 кг (265) натижа қайд этиб, иккикурашда ҳам жаҳон рекордини янгилаб қўйди.

Унинг энг яқин таъқибчиси арманистонлик Вараздат Лалаян икки курашда 35 кг ортда қолиб, кумуш медални қўлга киритди. Бронза медаль эса бошқа бир арманистонлик спортчи Гор  Миносянга насиб қилди. 

Эркаклар. +109 кг.

Лаша Талахадзе (Грузия) - 492 кг (225+267 кг);
Вараздат Лалаян (Арманистон) - 457 кг (211+246 кг)
Гор Миносян (Арманистон) - 448 кг (205+243 кг).

Шу тариқа, 10 кун давом этган мусобақада Жанубий Корея терма жамоаси 9 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медаль эвазига биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Ўзбекистон вакиллари 6 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза медали билан иккинчи поғонадан жой олган бўлса, Таиланд спортчилари кучли учликка якун ясаб беришди (6-4-2). 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати IWF Оғир атлетика Лаша Талахадзе

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг