Талаба йигит ётоқхонанинг 6-қаватидан ўзини ташлади (видео)

Олам

image

Кеча, 26 март куни Туркиянинг Муғла вилоятида талаба ётоқхонанинг 6-қаватидан ўзини ташлади. Бу ҳақда IHA хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса Ментеше туманидаги Тургутраис талабалар ётоқхонасида содир бўлган. Атрофдагилар ва ётоқхона маъмурияти чақирувидан сўнг воқеа жойига зудлик билан полиция, ФВВ ва тез тиббий ёрдам хизмати етиб келган.

Мутахассислар бир томондан йигитни кўндиришга ҳаракат қилган бўлса, иккинчи томондан эҳтимолий сакраш ҳолатига қарши тайёргарлик кўрган. Ёнғин хизмати ходимлари ётоқхона ҳовлисига тезда махсус шишириладиган ҳаво ёстиқчасини жойлаштириб, хавфсизлик чораларини кўрган.

Барча уринишларга қарамай, йигит ўзини пастга ташлаган. Бироқ ҳаво ёстиқчаси устига тушган йигитнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари дарҳол биринчи ёрдам кўрсатган ва тез ёрдам машинасида Муғла таълим ва тадқиқот шифохонасига олиб борилган. Унинг соғлиғи назорат остида экани маълум қилинган.

Олинган маълумотларга кўра, йигит руҳий тушкунликка тушгани сабабли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.

Полиция ҳодиса юзасидан текширув бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида талаба қиз ётоқхонада дунёга келтирган фарзандини ўлдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Талаба Муғла ўзини ташлади

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг