Талаба ва ўқувчилар “соққасини” тўласа, ўқишга формасиз бораверса ҳам бўладими?
Local
−
10 March 2020 12990 1 minute
Ижтимоий тармоқларда ОАВ томонидан эфирга узатилган “Пулини тўлаб қўйиб, ўқишга формасиз бориш мумкинми?" мазмунидаги лавҳа турли талқинларни келтириб чиқарди. Лавҳага асосан талабалар ўқишга формасиз келиши учун бир йилда 2,23 миллион сўм тўлаши ва бир йиллик лицензия олиши мумкин бўлади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бунга муносабат билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу хабарлар нотўғри эканлигини расман маълум қилди.
Айтилишича, вазирлик тизимда талаба ва ўқувчиларнинг кийиниши бўйича бундай ғайриқонуний тартиб-қоидалар ўрнатилишга йўл қўймайди.
Шунингдек, ушбу видео лавҳага Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳам муносабат билдирди.
Вазирлик мазкур хабарлар нотўғри эканлигини таъкидлаган ва вазирликнинг бундай “ташаббуси” ҳақида хабари йўқлигини қайд этган.
Таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги "Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 666-сонли қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган бўлиб, мазкур низомда ўқувчининг ташқи кўринишига бўлган талаблар келтириб ўтилган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September