Талабалар диққатига! Контрактни тўлаш 20 мартгача узайтирилди

Жамият

image

Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати жорий йилнинг 20 мартига қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёни билан 2019/2020 ўқув йилининг биринчи ярим йили учун тўлов-шартнома шартларини бажариш муддати узайтирилди. 

Унга кўра, 2019/2020 ўқув йилида:

•    ОТМлар бакалавриат таълим йўналишлари (кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи таълим шакллари)га ҳамда магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар;

•    ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар;

•    хорижий фуқаролар ўқиши учун тўлов-контракт маблағларини биринчи ярмини ўтказиш ва уларни талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йил 20 март (шу куни ҳам киради) этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил учун давлат дастурига биноан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасалари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида тўрт маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг