Талаба профессорга пичоқ билан ҳужум қилди (видео)

Олам

image

Кеча, 21 декабрь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларидан бирида университет талабаси профессорлардан бирига пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда “Sputnik Қозоғистон” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса университет ҳудудида юз бергани айтилмоқда. Ижтимоий тармоқларда ва ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, жиноятда оддий ошхона пичоғидан фойдаланилган. 

Қозоғистон Ички ишлар органлари воқеа бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилган. Дастлаб гумонланувчи қидирувда экани айтилган бўлса, кейинчалик у қўлга олингани ва ҳозирда ҳибсда сақланаётгани тасдиқланган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Шунингдек, ҳужум сабаблари, талаба ва жабрланган профессор ўртасидаги муносабатлар, шу билан бирга, ҳодисанинг бошқа тафсилотлари аниқланмоқда.

Расмий манбалар ҳозирча жабрланган профессорнинг аҳволи ҳақида маълумот бермаган. Хусусан, расмий идоралар тергов якунлангач, қўшимча маълумот берилишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида 26 ёшли эркак икки кишини пичоқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пичоқ ҳужум Талаба профессор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг