“Тахтақорача” довони яна ёпилди
Жамият
−
06 Январь 2020
6604Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Самарқанд вилоятининг Ургут туманларини боғловчи тоғли ҳудудларда қалин қор ёғаётганлиги, йўлда кўриш масофаси чекланганлиги, қуюқ туман тушиши ҳамда йўлнинг қатнов қисми музлаши сабаб бугун, 6 январь куни М-39, “Алмати-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довонидан ўтган қисмида транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилди.
Автомобиль йўлини қор ва музламалардан тозалаш учун махсус техникалар ва ходимлар жалб этилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган турли хилдаги кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида барча ҳаракат иштирокчиларини юзага келган вазиятни тўғри бахолашларини ҳамда ушбу йўналишларда вақтинчалик ҳаракатланмасликларини сўрамоқда.
Довон йўлининг очилганлиги ҳақида қўшимча маълумот берилади.