“Тахтақорача” довонида ҳаракат тикланди
Local
−
17 January 2946 1 minute
Бугун, 17 январь куни Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи “Тахтақорача” довонида ҳаракат қайта тикланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Олмаота–Бишкек–Тошкент–Шаҳрисабз” автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довонида об-ҳаво шароити яхшиланиган ва йўл қопламаси тозаланганидан сўнг транспорт воситалари ҳаракати тикланган.
Ҳайдовчилардан довон ҳудудида ҳаракатланишда эҳтиёт чораларига амал қилиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишлари сўралган.
Эслатиб ўтамиз, довонда ҳаракат 16 январь куни соат 21:30 дан бошлаб чекланганди.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September