“Тахтақорача” довони тинимсиз қор сабаб ёпилди 

Жамият

image

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида ноқулай об-ҳаво шароити сабабли бугун, 26 декабрь куни автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берган.  

Таъкидланишича, соат 11:00 дан Қашқадарёнинг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган. 

Хабарда тинимсиз ёғган қор оқибатида ҳосил бўлган музламаларни эритиш учун қум-туз аралашмалари сепилиб, зарурий чоралар кўрилаётгани айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тахтақорача

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг