“Тахтақорача”да тош босиши оқибатида қурбон бўлганларнинг 2 нафари хорижлик бўлиб чиқди
Жамият
−
08 Ноябрь
10290Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Китоб туманидан ўтувчи “Тахтақорача” довонида Cobalt русумли автомобиль устига тош юмалаб кетганди. Бунинг оқибатида 3 киши воқеа жойида вафот этган. Қурбонларнинг 2 нафари Венгрия фуқароси бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси хабар берди.
Билдирилишича, элчихона “Китоб-Самарқанд” йўлининг Қашқадарё вилояти ҳудудида тош қулаб тушиши оқибатида икки нафар Венгрия фуқаросининг фожиали ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилган.
“Вафот этганларнинг яқинларига ва оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз. Ушбу бахтсиз ҳодиса, афсуски, дунёнинг исталган нуқтасида содир бўлиши мумкин бўлган табиий офат оқибатида рўй берди. Ўзбекистон томони барча тафсилотларни аниқлаш учун синчковлик билан тергов ўтказмоқда. Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанларига тез орада қайтаришда тўлиқ ёрдам беришга тайёрмиз”, дейилади хабарда.