Тахиатошга янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
04 Март 2841 1 дақиқа
Жорий йилнинг 4 март куни халқ депутатлари Тахиатош туман кенгашининг навбатдан ташқари 21-сессияси бўлиб ўтди ва унда Исломбек Муродбоевич Сидиқов ушбу туманга ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси хабар берди.
Сессиянинг кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилган. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Омонбой Ўринбоев иштирок этган ва сўзга чиққан.
Сессияда Тахиатош тумани ҳокими лавозимига Исломбек Муродбоевич Сидиқовни тайинлаш масаласи кўриб чиқилган.
Таклиф этилган номзодни туман кенгашининг депутатлари қўллаб-қувватлаб сўзга чиққан.
Сессияда Исломбек Муродбоевич Сидиқов Тахиатош тумани ҳокими этиб тайинланган.
Маълумот учун, Сидиқов фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича котибият бошлиғи, Хўжайли тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимларида самарали фаолият олиб борган.
У бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Саноат қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қудратилло Асатуллаевич Тўлаганов Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланганди.
Live
Барчаси