Тошкентда карантинга қарамай тўй ўтказилди. Қудабува ИИБга олиб кетилди (видео)
Жамият
−
28 Март 2020
37630Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Юнусобод тумани Марказ-4 даҳасида бугун, 28 март куни ўзбек тўйларининг таркибий қисми ҳисобланган куёв-навкар маросими ўтказилаётгани ҳақида видеохабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати баёнот берди.
Маълум бўлишича, Юнусобод тумани Марказ-4 даҳаси 22-уй олдида 28 март куни куёв-навкар маросими ўтказилган. Воқеа жойига профилактика инспекторлари бориб, маросимда иштирок этувчиларнинг барини Ички ишлар бўлимига олиб борган.
Қизиғи, куёв-навкарни қабул қилиб олган хонадон эгаси бир кун аввал — 27 март куни тўй ўтказмаслик бўйича расман огоҳлантирилган.
Вазирлик баёнотида айтилишича, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, ИИВ фуқароларни тўй ва бошқа одамлар тўпланадиган маросимларни ўтказмаслик бўйича жиддий огоҳлантиргани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг республика бўйлаб тарқалиб кетишининг олдини олиш учун жорий йилнинг 23 мартидан барча тўй ва оилавий маросимлар ўтказишга тақиқ қўйилди.
LiveБарчаси