Таиландда ярмаркадаги портлашда тўрт киши ҳалок бўлди

Олам

image

Таиланднинг шимоли-ғарбий қисмидаги Так провинциясида Қизил Хоч хайрия ярмаркасида содир бўлган портлаш оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди ва 40 дан ортиқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда “Thairath” нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, ҳодиса кеча, 13 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:30 да содир бўлган. Полиция икки нафар ёш гумонланувчини – 16 ва 17 ёшдаги карен миллатига мансуб ўсмирларни қўлга олган. Ушбу шахслар портловчи қурилмани ишга туширган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Ҳодиса жойида икки киши ҳалок бўлган, яна икки нафар жабрланувчи шифохонада вафот этган.

Таиланднинг Так провинцияси машҳур сайёҳлик йўналишларидан йироқда жойлашган бўлиб, Мянманинг фуқаролик низоси давом этаётган Карен штати билан чегарадош. Ушбу ҳудудда маҳаллий қуролли этник карен гуруҳларининг ҳукумат кучларига қарши кураши давом этмоқда. Жорий йилнинг апрель ойида Мьянма армияси ва этник гуруҳ жангарилари ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида Так провинциясидаги чегара шаҳри Месотга 3,5 минг қочқин келган. Кейинчалик Таиланд расмийлари чегарадаги вазият барқарорлашганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланд пойтахти Бангкок чеккасида ўқувчилар ва ўқитувчиларни олиб кетаётган мактаб автобуси ёниб кетиши оқибатида 25 га яқин одам ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Таиланд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made